На русском | O’zbekha | English

Янгиликлар

фестиваль

 

     Жорий йилнинг 28-30 май кунлари Тошкент вилояти Бекобод шаҳри “Ёшлар боғи”да илк бор Бекобод шаҳар ҳокимлиги, Бекобод шаҳар Маданият бўлими, Бекобод шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛAШAЙЛИК!” шиори остида фестивал бўлиб ўтди. Фестивалда Ёшларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш учун 5 муҳим ташаббус доирасида кўргазма, меҳнат ярмаркалари, китоб ярмаркаси, заковат билимдонлар беллашуви, спорт тадбирлари, яъни шаҳмат-шашка, стол тенниси ва бошқа мусобақалар бўлиб ўтди. Ҳарбий техник кўргазмалар, Ҳарбий чиқишлар, ҳунармандлар кўргазмалари, маданий тадбирлар, таниқли шоу –бизнес вакиллари иштирокида гала-концертлар ташкил этиб ўтказилди.
   Дастурнинг асосий мазмун-моҳияти шаҳримиздаги ёшларни иқтидорини намоён етиш, ҳамда ёшларимизнинг бир мақсад сари бирлаштириш.
    Ёшлар фестивалида шаҳарнинг Халқ таълими бўлими тассаруфидаги умумий ўрта таълим муассасалари, Баркамол авлод болалар мактаби ва Бекобод шахридаги 15-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган ёрдамчи мактабида таълим олаётган иқтидорли ўқувчиларининг технология фанидан "Моҳир қўллар", тасвирий санъат фанидан "Пикассо" ва табиий фанлардан "Жонли бурчак" тўгаракларида ўзлаштирган билимларинидан намуна сифатида амалиётда қўллаб, чизган суратлари, ясаган ва тўқиган буюмларидан кўргазма ташкил етилди.
       Ёшларга фестивал жуда катта маънавий озуқа улашди.
      



     Тадбир давомида Бекобод шахар хокими З.Ж.Файзуллаев сўзга чиқиб, корхона ва ташкилотларда, жамоат ишларида фаол иштирок этиб, Юртимиз, шахримиз равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир қатор ёшларни муборакбод этиб, ташаккурнома хамда қимматбахо эсдалик совғалар улашдилар.
        Бекобод шахар Маданият бўлими ижодий ходимлари томонидан тайёрланган шоу дастурлар, халқ унвонига эга бўлган жамоаларимиз "Нилуфар" халқ ашула ва рақс ансамбли ижодкорларининг куйлаган шўх-шодон гўзал куй-қўшиқлари,"Тарона"  халқ рақс ансамбли раққосаларининг бир-биридан жозибали рақслари хамда "Қўғирчоқ" халқ хаваскорлик театри жамоасининг чиқишлари, шахримиз ахолисига айниқса ёшларнинг кайфиятига янада байрамона аъло кайфият бағишлаган бўлса, элимиз суйган устазода санъаткор  Самандар Ҳамроқулов, Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Женисбек Пиязов  ҳамда хушовоз хонандалар Дилшодбек Юнусов ва Атхам Солиев қўшиқлари тадбиримизга янада жўшқинлик  бағишлади.
       
       Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳоли иштирок этди.

Оставьте свой комментарий