На русском | O’zbekha | English

Янгиликлар

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 декабр кунидаги ПҚ 4908- сонли қарорига асосан ва ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров  таваллудининг 85 йиллиги хотирасига бағишланган 2021 йил 11 июн  куни “Бекободцемент” АЖ тасарруфидаги “Ёшлар боғи”да  тантанали оқшом ўтказилди. Ботир Зокиров миллий эстрада санъатимиз асосчиларидан бири, замонавий ўзбек маданиятини дунё миқёсида кенг тарғиб этган. Ижодий ва ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк санъаткор.
         Мазкур тадбирда Ўзбекистон драмма мусиқали (оперетта) театри  ва “PORTABLE YOUTH CINEMA” МЧЖ хамкорлигида Ботир Зокировни афсонавий қўшиқлари ва спектакл концерт намойиш этилди.

Оставьте свой комментарий