На русском | O’zbekha | English

Янгиликлар

Эркин кураш бўйича мусобақа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонига мувофиқ 2021 йил 31-июл куни Бекобод шаҳар БЎСМ эркин кураш спорт залида ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича «Прокурор кубоги» мусобақаси кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

            Мусобақани очилиш маросимида Бекобод шаҳар ҳокими З.Файзуллаев, Бекобод шаҳар прокурори Ж.Муратов, Бекобод шаҳар ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари Ш. Нурматов , шаҳар ҳокими ўринбосари А. Дадабоев,  «Ўзметкомбинат» АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Узаков,  «Бекободцемент» АЖ/UCG Бош директори В. В. Коробкин ҳамда «Бекободцемент» АЖ/UCG  Касаба уюшмаси қўмитаси раиси А. А. Худаяров  иштирок этдилар.

            Мусобақани шаҳар прокурори Ж.Муратов тантанали равишда очиб мураббийлар ҳамда спортчиларга омадлар тилади. Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси мадхияси янгради. Мусобақада ғолиб ва совриндорлар ҳомийлар томонидан диплом, медал ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.


  

    
   

Оставьте свой комментарий