На русском | O’zbekha | English

Мақсад ва вазифаларимиз

 

Иттифоқнинг асосий мақсади ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига жалб қилиш ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат.

 

Иттифоқнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Иттифоққаюридик ва жисмоний шахслар Уставда белгиланган тартибга асосан аъзо бўлиш мумкин. Яъни, Иттифоқнинг мақсадини қўллаб-қувватлаш истагини билдирган,14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида мунтазам яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахслар Иттифоқнинг аъзоси бўлиши мумкин.

 

Шу билан бирга ёшлар соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар соҳасига оид корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда таъсис ҳужжатлари Иттифоқнинг Устав мақсадлари, вазифалари ва дастурий ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа юридик шахслар ҳам Иттифоққа аъзо бўлиши мумкин.