На русском | O’zbekha | English

Янгиликлар

18 noyabr O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog'i qabul qilingan kun!

           Жорий йилнинг 17 ноябрь куни “Бекободцемент Акциядорлик Жамияти “Маънавият ва Маърифат” мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов томонидан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси мажлиси 2023 йил 3 ноябрдаги 195-сон Баёни билан белгиланган тегишли топшириқлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 32-йиллиги муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида меҳнат жамоаси ходимлари иштирокида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Касаба Уюшмаси Қўмитаси Раиси А.А. Худаяров ва корхона маъмурияти ходимлари сўзга чиқиб барча ишчиларни ва юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 32-йиллиги байрами билан муборакбод этиб, тадбирни очиб берди. Шунингдек, тадбир давомида турли кўнгилочар мусиқалар янгради. Тадбирда корхона ходимлари томонидан миллий Давлат байроғига бағишлаб шеърлар, мақолалар, очерклар ўқиб эшиттирилди

 


Оставьте свой комментарий