На русском | O’zbekha | English

Янгиликлар

2021 йил: Янги марралар, якдил қадамлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасида кўтарилган асосий ғоялар, ташаббуслар 
ва хулосалар, шунингдек мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини таълим муассасалари ҳамда аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида Республика «Маънавият ва маърифат» маркази шахар бўлими бошлиғи Абдуназаров Улуғбек ва “Бекобод янгиликлари” ва “Новости Бекабада” газеталарининг Бош мухаррири Исматов Абдулла ташриф буюрдилар.

“Бекобод янгиликлари” ва “Новости Бекабада” газеталарининг Бош мухаррири Исматов Абдулла 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб номланиши мақсад ва моҳиятини ишчиларга атрофлича тушунтириб ўтдилар.

  Тарғибот сифатини юқори савияда ўтказиш мақсадида Республика «Маънавият ва маърифат» маркази шахар бўлими бошлиғи Абдуназаров Улуғбек  махсус тайёрланган видеолавҳа ва слайдлар асосида олиб борилиб, асосий ғоялар халқчил тилда, таъсирчан шаклда, инфографикадан фойдаланилган ҳолда аҳоли эътиборига етказди.

  Ўтказилган барча тарғибот тадбирларида иштирок этган қатнашувчилар ўз навбатида Президентимиз Мурожаатномасини халқчил ва содда тарзда ёритиб берилганлиги учун тарғибот гуруҳи аъзоларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар. 





Оставьте свой комментарий